English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Россия савдо айланмасини ошириш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқди
17:39 / 2024-09-10

Ўзбекистон ва Россиянинг тегишли вазирликлари 2030 йилгача товар айирбошлаш қийматини 30 миллиард долларга етказиш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқди. РФ иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников маҳаллий журналистларга берган интервьюсида шу мавзуга алоҳида тўхталди.

Мулозим Россия Ўзбекистоннинг иккинчи муҳим савдо шериги экани, ўзаро маҳсулот ва хизмат айланмаси муттасил ўсиб бораётганига ҳам эътибор қаратди. Айни кўрсаткич жорий йил биринчи ярмига келиб, ўтган йил шу даврига нисбатан 9 фоиз ўсган. 

– Мамлакатларимиз Президентлари олдимизга 2030 йил товар айирбошлаш миқдорини 30 миллиард долларга етказишдек улкан мақсад қўйган, – деди М.Решетников – Албатта, бу ўта жиддий вазифа машаққатли меҳнатни талаб қилади. Ҳамкасбларимиз, хусусан Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан бирга ушбу натижага эришиш йўллари кўрсатилган “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқдик. 

Маълум бўлишича, ҳар икки томондан мутахассислар маҳсулот турларини таҳлил қилиб, давлатларимиз иқтисодиёти қайси товарларга кўпроқ қизиқиш билдираётганини ўрганиб чиқишган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йил май ойи охирида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамкасби Владимир Путин билан яқин келажакда Россия Федерацияси ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айланмасини 30 миллиард долларга етказишга келишиб олганини маълум қилган эди.

Ў.Алимов, ЎзА