English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Ҳиндистон: Юқори даражада эришилган келишувлар ижроси парламент назоратида
12:54 / 2024-07-13

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева Санкт-Петербург шаҳрида Ҳиндистон парламенти қуйи палатаси Спикери Ом Бирла билан музокара ўтказди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, туризм ва парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.   

Мулоқот давомида парламентлараро муносабатларни ривожлантиришнинг амалий жиҳатларига эътибор қаратилди.   

Юқори даражада эришилган келишувлар ижроси устидан тизимли парламент назоратини йўлга қўйиш, ўзаро ташрифлар ташкил этиш орқали қонун ижодкорлиги, электрон парламент йўналишида тажриба алмашиш лозимлиги таъкидланди.   

Мазкур жиҳатларни қамраб олган ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга оид ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашга келишиб олинди.  

 Н.Абдураимова, ЎзА