English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Ҳиндистон етакчилари инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини қайд этдилар
20:27 / 2023-12-01

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 декабрь куни Дубай шаҳрига амалий ташриф доирасида Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди билан учрашди.

Икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Коммуникацион технологиялар, фармацевтика, фан ва таълим, соғлиқни сақлаш, анъанавий тиббиёт ва йога соҳаларида ҳамкорликни чуқурлаштириш ва қўшма дастурларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.