Ўзбекистон ва Эрон парламентлари ҳамкорлиги мустаҳкамланади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева Эрон Ислом Республикаси Исломий Кенгаш Мажлиси раиси Муҳаммад Боқир Қолибоф бошчилигидаги делегация билан учрашди.
Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги парламентлараро муносабатларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди.
Шунингдек, Ўзбекистон ва Эрон давлатларининг савдо-иқтисодий алоқаларини ривожлантириш борасида қонунчилик органларининг аҳамиятини юксалтириш бўйича ҳам фикр алмашилди.
Суҳбат давомида парламентлараро мулоқотни янада фаоллаштиришга келишиб олинди. Бу борада минтақавий ва халқаро парламентлараро ташкилотлар, жумладан, Осиё парламент ассамблеяси имкониятларидан ҳам кенг фойдаланиш назарда тутилмоқда.
ЎзА