English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Буюк Британия: сиёсий-дипломатик мулоқот кенгайтирилади
09:25 / 2023-09-27

Буюк Британия Ўзбекистонга UK GSP Enhanced Framework Умумий имтиёзлар тизими бўйича бенефициар мамлакат мақомини тақдим қилган. Ушбу тизим бўйича ўзбек товарларига имтиёзлар 2021 йил 1 ноябрдан бошлаб қўлланилмоқда. Натижада 2022 йилда Ўзбекистондан Буюк Британияга экспорт ҳажми 35 фоизга ошди.

Имтиёзлар тизимининг барча афзалликларидан самарали фойдаланиш савдо-иқтисодий алоқаларни ҳамда ишбилармон доиралар ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилмоқда.

Бу Олий Мажлис Сенати раиси биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевнинг Парламентлараро Иттифоқдаги Британия гуруҳи раиси Карэн Брэдли бошчилигидаги делегация билан учрашувида қайд этилди.

Ўзбекистон ва Буюк Британия сиёсий-дипломатик мулоқотини кенгайтириш, парламент дипломатиясини фаоллаштириш, халқаро майдонда конструктив ҳамкорликни давом эттириш хамда савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва товар айирбошлаш ҳажмини ошириш юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистоннинг яқин келажакда Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳам муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Буюк Британиянинг йирик корпорация ва компанияларини мамлакатда тоғ-кон саноати, нефть-газ, телекоммуникация, инфратузилма, финтеч, фармацевтика ва таълим каби соҳаларда лойиҳаларни амалга оширишидан манфаатдор.

Томонлар Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги парламентлараро алоқалар изчил ривожланаётгани қайд этиб, ўзаро алоқалар ва яқин мулоқотни мустаҳкамлаш учун икки мамлакат парламентлари аъзоларининг ташрифларини фаоллаштириш зарурлигига эътибор қаратди.

Учрашув якунлари бўйича Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олинди.

Н.Абдураимова, ЎзА