English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва БАА ўртасида авиақатнов сони ошади
09:34 / 2023-04-06

Мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турган БАА Ҳукумат ишлари вазири Муҳаммад бин Абдуллоҳ ал-Гаргавий Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов билан учрашди.

Тадбирда савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳадаги шерикликнинг бугунги ҳолати ва истиқболи таҳлил қилинди. Шунингдек, Ўзбекистонда давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш бўйича жорий этилаётган лойиҳалар доирасидаги навбатдаги вазифалар муҳокама қилинди.

Қайд этиш керак, давлатларимиз ўртасида ўтган йил кўрсаткичлари икки баробар ошган, товар айирбошлаш ҳажми ўсиб бормоқда. Бундай ўсиш суръатини сақлаб қолиш бўйича амалга оширилган вазифалар қаторида икки давлат ўртасида авиақатнов сони бир неча баробар кўпайиб, ҳафтасига 44 тага етганини айтиш мумкин. Ўзаро етказиб берилаётган товарлар турини янада кўпайтириш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўриш муҳим аҳамиятга эга. Шу муносабат билан томонлар Ўзбекистон экспорт салоҳиятини ривожлантириш стратегиясини тайёрлаш доирасида ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олди.

Мулоқот давомида мамлакатимиз ҳудудлари инфратузилмасини ривожлантириш ва саноат салоҳиятини ошириш масаласи ҳам кўриб чиқилди. БАА томони иқтисодиётдаги давлат улушини қисқартиришга қаратилган ислоҳотларнинг янги босқичини юқори баҳолади ҳамда ишлаб чиқариш қувватини ошириш ва коммунал соҳа тизимини такомиллаштириш бўйича шаҳар ва туманлар бош режаларини ишлаб чиқишда ҳамкорликни кенгайтиришни таклиф қилди.

Давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш, ахборот технологияларини кенг жорий этиш масаласи алоҳида муҳокама қилинди. Шу нуқтаи назардан томонлар сунъий интеллект соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича кенгаш тузиш зарурлиги ҳақида якдил фикрга келди.

 

ЎзА