English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Тожикистон: вилоятлараро ҳамкорлик ривожланади
10:15 / 2023-02-08

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Тожикистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода билан учрашди.

Самимий мулоқот чоғида Фарғона вилояти ҳамда Тожикистоннинг вилоятлари ўртасида тўғридан тўғри ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Ишбилармон доиралар ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш, саноат, қишлоқ хўжалиги, хусусан пахтачилик, пиллачилик, боғдорчилик ва туризм соҳаларида ҳамкорликни, маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш борасида фикр алмашилди.  

Элчи Абдужаббор Раҳмонзода Фарғона ва Сўғд вилоятлари ўртасида имзоланган савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга оид “йўл харитаси”, Фарғона вилояти делегациясининг 2022 йил 8-9 сентябрь кунлари ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Тожикистоннинг Суғд вилоятига ташрифи давомида имзоланган келишувлар, икки вилоят ўртасида ҳудудлараро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиққанини қайд этди.  

Қишлоқ хўжалиги ва саноат соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, Тожикистон вилоятларига Қўқондаги “Indorama” корхонасида ишлаб чиқарилаётган ўғитларни экспорт қилиш, Фарғона вилояти ва Тожикистон театрларининг ўзаро гастролларини ташкил этиш, Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган олий таълим муассасалари халқаро форумида олийгоҳлар ректорлари иштирокини таъминлаш, зиёрат ва тиббий туризм йўналишларида ҳамкорлик қилиш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.  

“Андархон” назорат-ўтказиш пункти ёнидаги майдонда қуриладиган эркин савдо зонаси минтақавий улгуржи ва чакана савдони ривожлантириш учун катта имконият яратиши қайд этилди. Жорий йилда Фарғона вилояти ҳамда Тожикистоннинг Хатлон вилояти ўртасида ҳудудлараро ҳамкорлик ўрнатиш бўйича ҳам келишиб олинди.  

М.Сулаймонов, ЎзА