“Ўзбекистон темир йўллари” холдингга айлантирилади

Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида темир йўл соҳасида ҳал қилиниши лозим бўлган асосий масалалар муҳокамаси ва уларни ҳал қилиш бўйича чора-тадбирларни белгилаш юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Юқорида кўрсатилган муаммолардан келиб чиқиб, давлатимиз раҳбари соҳа олдида турган устувор вазифаларни белгилаб берди.
“Ўзбекистон темир йўллари”ни холдингга айлантириб, тизимда замонавий бошқарувни жорий қилиш, жумладан, инфратузилма, юк вагонлари ва логистика, йўловчи ташиш хизматлари ҳамда вокзаллар бошқарувини бир-биридан ажратиб, алоҳида корхоналар ташкил қилиш бўйича билдирилган таклифлар маъқулланди.
Вагонлар паркини янгилашга мўлжалланган кредит ва компенсация ажратиш механизмларини жорий қилиш вазифаси қўйилди.
ЎзА