Ўзбекистон ҳудудида 5 балли зилзила содир бўлди

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, 23.03.2023 йил, Тошкент вақти билан 01:07 да Тожикистонда зилзила содир бўлди. Зилзила эпицентри Тошкентдан 217 км жанубий-шарқда.
Зилзиланинг Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
Сирдарё вилоятида 5 балл.
Фарғона вилоятида 5 балл.
Жиззах вилоятида 5 балл.
Тошкент шаҳрида 5 балл.
Наманган вилоятида 4-5 балл.
Самарқанд вилоятида 4-5 балл.
Андижон вилоятида 4-5 балл.
Сурхандарё вилоятида 4 балл.
Қашқадарё вилоятида 4 балл.
Навоий вилоятида 4 балл.
Бухоро вилоятида 4 балл.
ЎзА