English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Озарбайжон маданият вазири ISESCO Бош директори билан учрашди
10:12 / 2022-11-24

Ҳамкорларимиз саҳифаларида

Озарбайжон маданият вазири Анар Керимов бошчилигидаги делегация Марокашда бўлиб турибди, дея хабар берди вазирлик Трендга.  

Фан, таълим ва маданият масалалари бўйича Ислом олами ташкилоти (ISESCO) нинг Работ шаҳридаги бош қароргоҳида делегациянинг учрашуви бўлиб ўтди.  

Йиғилишда ISESCO бош директори Салим Муҳаммад Ал-Малик 2021 йилда Озарбайжонга қилган икки сафари, Озарбайжоннинг ишғолдан озод қилинган ҳудудларига ташрифи ҳақида гапирди.  

Озарбайжон маданият вазири айрим ташкилотлардан фарқли ўлароқ, маданий меросни муҳофаза қилишни сиёсийлаштирмайдиган ISESCO вакиллари Озарбайжоннинг озод қилинган ҳудудларига ташриф буюрган биринчи халқаро ташкилот эканлигини таъкидлади.  

Анар Керимов Озарбайжоннинг маданий пойтахти бўлган Шуша шаҳрининг 270 йиллигини нишонлаш ҳақида маълумот берар экан, ISESCO да тақдим этилган “Шуша – 2024 йилги ислом оламининг маданий пойтахти” номинацияси муваффақиятли ўтишига умид билдирди.  

Йиғилишда ISESCO нинг турли бўлинмалари раҳбарлари вазирга Озарбайжон билан амалга оширилаётган қўшма лойиҳалар ҳақида маълумот берди.  

Учрашувдан сўнг Анар Керимов ISESCO штаб-квартирасида ташкил этилган янги “Пайғамбар йўли” музейи билан танишди. Вазир музейга Озарбайжон тилида нашр этилган Қуръони каримни совға қилди.  

Кейин ISESCO Озарбайжон делегацияси шарафига расмий зиёфат берди.  

 

Муҳаррама Пирматова, ЎзА