English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Остонада йиллик ҳаво ҳарорати кўтарилади
09:59 / 2023-08-04

Қозоғистон пойтахти Остонада ҳаво ҳарорати йилига ўртача 1,2 даражага кўтарилиб боряпти. Глобал исиш дунёдаги иккинчи энг совуқ пойтахт саналган Остонага ҳам таъсир кўрсатмоқда. Мутахассислар хулосасига кўра, бу шаҳарда ҳам иссиқ кунлар сони йил сайин ортяпти.

“Казгидромет” илмий-тадқиқот маркази директори Нурлан Aбаев ҳарорат ошиши нафақат ёз ойларида, балки йил давомида кузатилаётгани, ёғин миқдорида сезиларли ўзгариш кузатилмаганини таъкидлаган.

– Сўнгги 30 йил ичида ёғингарчилик атиги 5 фоиз ошди, – дейди эксперт. – Бинобарин, бу иқлим меъёри билан солиштирганда сезиларли эмас.

Остонада шамол тезлиги пасайиши ҳам кузатилмоқда. Бу борада йиллик кўрсаткич секундига 3,6 метрдан 2,8 метрга камайди.

Остонанинг қишки оғир иқлими ҳам кейинги йилларда юмшай бошлади. Жорий йил ёз пойтахтда ўртача ҳарорат +35 даражадан ошди.

ЎзА