English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оқолтинлик 14 нафар боланинг суннат тўйи бўлиб ўтди
08:31 / 2022-08-30

Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шиори остида мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган байрам тадбирлари ўтказилди.

Унда Оқолтин туман ҳокимлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш ҳамда "Маҳалла" хайрия жамоат фонди туман бўлими ташаббуси билан ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилаларнинг 14 нафар фарзандининг суннат тўйи ўтказилди.

– Тўй болаларга ҳомийлар ва ҳамкор ташкилотлар, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси, унинг ҳузурида ташкил этилган "Саховат ва кўмак" жамғармаси ҳисобидан харид қилинган велосипед ва қимматбаҳо совғалар берилди, – дейди фонднинг туман бўлинмаси бош мутахассиси Нурали Мирзаев.

Туман нуроний ва фахрийлари юртга тинчлик, болажонларга узоқ умр сўраб дуо қилди. Куй-қўшиқлар ижро этилди.

 

Ш.Суяров, ЎзА