English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Она заминни тасвирлаб...
17:13 / 2023-02-09

Чирчиқ шаҳар Кимёгарлар маданият саройида Чирчиқ давлат педагогика университети ўқитувчиси, рангтасвирчи рассом Авазжон Абдумажитовнинг “Она замин оҳанглари” номли шахсий кўргазмаси бўлиб ўтди.

Авазжон Абдумажитов 1995 йил Тошкент вилоятининг Қибрай туманида таваллуд топган. Болалигидан рассом бўлишни орзу қилган ижодкор мактабни тамомлагач, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида таҳсил олади.  

[gallery-10520]

Кўргазмада рассомнинг ижодий ишлари тақдим этилди. Улар орасида илк ижодий ишлари, бироз мукаммалликка давогар асарлари, бадиий услубда яратилган обстракт тафаккурга оид изланишлари акс этган ижодий намуналари жой олган.    

Суратларда турфа ранглар, оқшом сирлари, ёмғир томчиларининг мўжизавий кўриниши, қишлоқ манзаралари рассомнинг ўз қарашлари асосида тасвирланган.

Гулноза Бобоева, Даврон Эрназаров(сурат) ЎзА