Она табиат куйчилари
Юртимиз рассомлари шу кунларда "Уйда қолинг ва ижод қилинг!" шиори остида фаолият юритмоқда.
Юртимиз рассомлари шу кунларда "Уйда қолинг ва ижод қилинг!" шиори остида фаолият юритмоқда.
Президентимиз томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббус доирасида йўлга қўйилган "Ўзбекистон манзаралари" лойиҳасида аксарият мўйқалам соҳиблари фаол қатнашмоқда.
Қорақалпоғистон халқ рассоми, замонавий рангтасвир санъатининг ёрқин намояндаси Сарсенбай Байбосинов ҳам мазкур лойиҳада фаол иштирок этиб, табиат манзаралари акс эттирилган туркум асарларни яратмоқда.
Айни кунларда коронавирус инфекциясига қарши карантиндан унумли фойдаланиб, вақтини ижодга бағишлаган рассом табиатнинг бетакрор кўринишлари акс эттирилган кўплаб асарларни ишламоқда.
Аслида табиат манзараларини бир кўришдаёқ хотирасига муҳрлаб, сўнгра гўзал тасвирий бадиий асар тарзида мухлисларга тақдим этаётган рассомлар кўпчиликни ташкил этади. Уларнинг манзара жанридаги асарлари юртимиз ва хориждаги музейлар, галереялар, кутубхоналар, шахсий коллекцияларни безаб турибди.
Шу кунларда қизғин тусда давом этаётган "Ўзбекистон манзаралари" лойиҳаси эса тасвирий санъат ихлосмандлари учун янги ва кўплаб ажойиб картиналардан баҳраманд бўлиш учун қулай имкониятдир.