English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олис ҳудуд аҳолиси учун тиббий кўрик
15:06 / 2022-10-04

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ташаббуси билан Миришкор тумани Помуқ шаҳарчасидаги туман шифохонасида “Тиббиётдаги ислоҳотлар – инсон қадри учун” шиори остида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.

Бу ҳақида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати хабар берди. Кўрикда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мобиль поликлиникаси ҳамда мобиль офтольмологик поликлиника тиббий ускуналари имкониятларидан самарали фойдаланилди. 

Вилоят марказидан 80 километр олисда жойлашган, чўл ҳудудидаги 30 мингдан ортиқ аҳоли вакилларига хизмат кўрсатиб келаётган шифохона ходимларига Қаршидаги кардиология, эндокринология, онкология шифохоналари ҳамда вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг малакали мутахассислари мададкор бўлди.

Тадбир давомида жами 242 нафар бемор кўрикдан ўтказилиб, зарур тавсиялар берилди. Шунингдек, уйда ётиб қолган беморлар ҳолидан ҳам хабар олинди. 

Ўлмас Баротов, ЎзА