English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Округ сайлов комиссияси вазифалари белгиланди
18:52 / 2023-05-25

Жиззах шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 4-Жиззах округ сайлов комиссиясининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

4-Жиззах округ сайлов комиссияси раиси ўринбосари Дилбар Пардаева бошқарган йиғилишда округ сайлов комиссияси барча аъзоларига аъзолик гувоҳномалари топширилди. Округ сайлов комиссияси аъзолари кун тартибидаги ташкилий ишлар билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди. Сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни адолатли ва шаффоф ўтказиш бўйича аниқ чора-тадбирлар режаси тасдиқланди. Шунингдек, йиғилиш давомида комиссия аъзоларининг вазифалари тақсимланиб, сайловга тайёргарлик кўриш даврида округ сайлов комиссияси аъзоларининг навбатчилик жадвали белгиланди.  

Округ сайлов комиссияси аъзоларининг вазифалари тақсимоти, иш ҳужжатлари номенклатураси, округ комиссияси айрим аъзоларини сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида ишлаб чиқариш ёки хизмат вазифаларини бажаришдан озод этиш каби муҳим масалалар муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 4-Жиззах округ комиссияси раиси ўринбосари Дилбар Пардаева, комиссия котиби Тўлқин Юнусов йиғилиш иштирокчиларини комиссия аъзолари учун пойтахтимизда ўтказилган семинар машғулотлари мазмун-моҳияти билан яқиндан таништирди.  

Йиғилиш сўнгида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилди.  

А.ҚАЮМОВ, Ж.ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА