
Олмалиқ кон-металлургия комбинати меҳнат жамоаси томонидан 2022 йилнинг январь – сентябрь ойларида белгиланган ишлаб чиқариш вазифалари тўлиқ бажарилди.
Жумладан, ўтган 9 ой мобайнида 23 546 344 405 минг сўмлик амалдаги нархларда товар маҳсулотлари ишлаб чиқарилган ҳолда режа 112,2 фоизга бажарилди. 3 453 986 минг сўмлик халқ истеъмол моллари тайёрланиб(ҚҚСсиз), режа 138,5 фоизга бажарилган. Ўсиш суръати 117,5 фоизни ташкил этмоқда.
Мис рудасини қазиб олиш вазифаси эса 100,2 фоизга адо этилган. Мис катоди ишлаб чиқариш режаси 100 фоизга бажарилган. Рух металлини ишлаб чиқариш вазифаси 102, ўз хом ашёмиздан ушбу металлни тайёрлаш режаси эса 106,2 фоизга бажарилган.
Полиметалл рудаларни қазиб олиш режаси 101,2, ушбу рудаларни қайта ишлаш вазифаси 102,3 фоизга бажарилган. Олтин таркибли рудани қазиб олишда 100,4 фоиз ўсиш суръати қайд этилган. Режа 103,6 фоизга уддаланган.
Ушбу рудаларни қайта ишлаш вазифаси 103,4 фоизга бажарилиб, 101 фоизлик ўсиш суръати кузатилган.
ОКМК Ахборот хизмати,
ЎзА