English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нодирбек “тахти” Карлсенга насиб этди
20:34 / 2022-12-28

Шахмат

Алматида шахмат бўйича давом этаётган жаҳон чемпионатининг рапид йўналиши бўйича 13-турдан иборат баҳсларнинг деярли барчаси якунланди.  

Таассуфки, ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ўтган йили ушбу йўналишда эришган чемпионлик шарафига бу гал эриша олмади.  

Шиддатли ва муросасиз ўтган ўйинлар натижасида классик йўналишда жаҳон шахмат тожи соҳиби норвегиялик Магнус Карлсен 13 имкониятдан 10 очко тўплаб, ушбу йўналишда янги жаҳон чемпионлигига эришди.  

Сўнгги 13-турда озарбайжонлик Рауф Мамедов билан дурангга эришган Нодирбек Абдусатторов рапид бўйича жаҳон чемпионатини 8,5 очко билан 10-ўринда якунлади. 

Мазкур жаҳон чемпионати рапид баҳсларининг ўзбекистонликлар учун яна бир қизиқарли учрашуви аёллар ўртасида 9-турида опа-сингил гроссмейстерларимиз Нафиса Мўминова ва Гулруҳбегим Тоҳиржонова ўртасида ўтди. Нафиса мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган бўлса, Гулруҳ АҚШ номидан дона сурди. Икки давлат байроғи остида бир-бирларига қарши дона сурган баҳсда муроса йўли танланди.  

Эртага, 29 декабрь куни жаҳон чемпионатида қатнашаётган шахматчилар блиц йўналишидаги мусобақалардаги иштирокини бошлашади.  

Жаҳон чемпиони 30 декабрга қадар давом этади.  

Т.Рўзиев, ЎзА