English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нима учун АЁҚШларда АИ-80 русумли автобензин турли нархларда сотилмоқда?
12:13 / 2023-02-08

"Ўзбекнефтгаз" АЖ матбуот хизмати ушбу саволга қуйидагича муносабат билдирди:

Шуни маълум қиламизки, "Ўзбекнефтгаз" АЖ  қарашли АЁҚШларда  Бухоро нефтни қайта ишлаш заводларида сотилаётган АИ-80 русумли автобензнинг нархи (5700 сўм) оширилмаган.  

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 декабрдаги “Куз-қиш мавсумида истеъмолчиларни автобензин маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ва уларнинг нархлари кескин ошишининг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан 2023 йилнинг 1 мартига қадар импорт қилинадиган, маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган ва тадбиркорлик субъектлари томонидан якуний истеъмолчиларга сотиладиган АИ-80 русумли автобензин маҳсулоти учун, истисно тариқасида, акциз солиғи “ноль” ставкада қўллаш белгиланган.  

"Ўзбекнефтгаз" АЖ қарашли АЁҚШларда импорт қилинаётган АИ-80, АИ-92 русумли автобензин маҳсулотлари республика ҳудудига темир йўл транспорти орқали етказиб бериш ва бошқа харажатларни инобатга олган ҳолда белгиланган нархлардан келиб чиқиб сотилмоқда.  

ЎзА.