English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоий ва Бухорода барпо этилаётган “Янги Ўзбекистон” массивлари қурилишида камчиликлар бор
10:39 / 2022-11-04

Қурилиш вазирлиги масъулларидан иборат тезкор гуруҳ Навоий ва Бухоро вилоятида назорат тадбирларини ўтказди.

Навоий вилояти Кармана туманидаги “Дўстлик” МФЙда қад ростлаётган “Янги Ўзбекистон” массивларида қурилиш ишлари билан танишди. Ўрганишлар натижасида айрим уй-жойларнинг девор монолитлари нотекис терилгани, қурилиш майдони ҳудуди чиқиндилардан тозаланмагани маълум бўлди.

Бу жорий йилнинг июнь ойидан қурилиши бошланган, 420 та хонадонли 18 та уй-жойга эга массивдаги нормаларга амал қилмаслик билан боғлиқ биринчи ҳолат эмас. Сўнгги 5 ойда қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши бўйича олиб борилган текширувлар натижасида уй-жойларнинг ташқи пардозлаш ишлари сифатсиз бажарилгани, девор юза қатламлари нотекис қилинганлиги, девор бурчакларида бир тўғри чизиқлик таъминланмагани, 11-сонли уйнинг пойдевор армокаркаслари ҳимоя қатлами 50 мм фиксаторлар билан таъминланмасдан, амалда турли хил ўлчамдаги табиий тошлардан фойдаланилган ҳолда каркас ўрнатиш ишлари бажарилганлиги аниқланган.

Бу бўйича масъул ходимларга тегишли кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинган. Қурилиш ишлари бошлангандан бери массивда 16 марта текширув ўтказилган бўлса, камчиликлар ўз вақтида бартараф этилмагани сабабли инспекция томонидан 3 марта МЖтКнинг 99-моддасига асосан маъмурий иш ҳужжатлари тайёрланиб, судларга оширилган.

Қурилиш вазирлиги томонидан оммавий ахборот воситалари учун Бухоро вилоятида барпо этилаётган “Янги Ўзбекистон” массивларига пресс-тур ташкил этилди. Унда вилоятда қурилаётган кўп қаватли уй-жойлар ва биноларнинг сифати, меъёрий талабларга жавоб бериш даражаси танқидий-таҳлилий ўрганилади.

Ғиждувон тумани “Барака” МФЙда қад ростлаётган “Янги Ўзбекистон” массивида қурилиш билан боғлиқ камчиликлар кўздан кечирилди.

– Қурилиш сифати юзасидан ўрганиш ўтказилганда бир қатор камчиликлар аниқланди, – дейди Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси мутахассиси Шерзод Худойберганов. – Жумладан, қурилишда бино деворлари сифатсиз қурилган. Шунингдек, қаватлараро кўтарилиш зиналарида лойиҳадан чиқиб кетилгани аниқланди. Лойиҳада олтиталик арматуралар кўзда тутилган бўлса, амалда тўртталик арматуралар чиқарилган. Гишт териш ишларида ҳам камчиликлар аниқланди. Ғиштлар нотекист терилган. Аниқланган камчиликлар бўйича инспекторлар томонидан кўрсатмалар берилди. Бажарилиши назоратга олинди.

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА