English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Navoi IT gipls” лойиҳасида қизлар ўқитилиб, касбга йўналтирилади
14:06 / 2023-01-31

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова Навоий вилоятига ташрифи доирасида IT Park Навоий вилояти филиалида бўлиб, марказда таҳсил олаётган ёшлар билан учрашди.

Юртбошимизнинг 2022 йил ноябрь ойида Навоий вилоятига ташрифи чоғида ёшларни замонавий касб-ҳунарга, информацион технологиялар, дастурлаш, логистика, 3D моделлаштириш, анимация ва график дизайн каби соҳаларда ўқитиш таклифини илгари сурган эди. 

– Лойиҳанинг мақсади - вилоятдаги ёш қизларни қўллаб-қувватлаш, уларни ўқитиб, янги истеъдодларни топиш, IT соҳасининг етук мутахассиси қилиб тайёрлаш, аёл дастурчилар иштирокидаги йирик стартап лойиҳалар сонини ошириш, уларни ҳаётга татбиқ этиш ҳисобланади, – дейди вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бош мутахассиси Дилноза Ғаффорова. – Лойиҳа доирасида 16 ёшдан 18 ёшгача бўлган 100 нафар қиз 1 йил давомида 4 йўналишда ахборот коммуникациялари ва технологиялари соҳасига мўлжалланган курсларда ўқитилиб, маълум бир касбга йўналтирилади.  

IT Park вилоят филиали 2021 йил май ойида ишга туширилган бўлиб, барча туман ва шаҳарларда бўлимлари фаолияти йўлга қўйилган. Ўтган давр мобайнида Рақамли технологиялар ўқув марказлари орқали жами 6694 нафар ёш ўқитилган бўлса, шундан 2846 нафарини хотин-қизлар ташкил этади. Шунингдек, 2022 йилда “Бир миллион ўзбек дастурчиси” лойиҳасининг ТОП-100 нафар ўқитувчи ичида Навоий вилоятидан 6 нафар иштирок этган, шундан 4 нафари хотин-қизлар эди.

2023 йил давмида 3 минг нафар аҳоли ва ёшлар, жумладан, минг нафар хотин-қизнинг IT-технологияларга бўлган қизиқишларини инобатга олган ҳолда ўқитиш режалаштирилган.

 

Абдували Бўриев, ЎзА