English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нарх-наво барқарорлигини сақлаш бўйича тизимли тадбирлар амалга оширилмоқда
17:35 / 2020-10-21

Халқ депутатлари Фарғона вилоят Бағдод тумани Кенгашининг навбатдаги сессиясида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш масаласи муҳокама этилди.


Халқ депутатлари Фарғона вилоят Бағдод тумани Кенгашининг навбатдаги сессиясида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш масаласи муҳокама этилди.

Сессияда тумани ҳокими Алибек Турсунов ҳисобот берди ва истиқболдаги режаларни маълум қилди.

Маълум қилинишича, 2020 йилнинг 9 ойи мобайнида туман бўйича 7 минг 400 тонна гўшт, 55 минг 200 тонна сут, 16 минг 66 тонна картошка, 54 минг 119 тонна сабзавот, 3 минг 656 тонна полиз, 22 минг 953 тонна мева, 22 миллион 800 минг дона тухум етиштирилиб, аҳоли дастурхонига етказиб берилди.

photo_2020-10-21_18-44-17.jpg

photo_2020-10-21_18-44-06.jpg

Бугунги кунда туманда 68 минг 700 бош қорамол, шундан, 24 минг 300 бош сигир, 64 минг 900 бош қўй ва эчки, 657 мингдан ортиқ парранда боқилмоқда.

Сессияда маълум қилинишича, туман аҳолисининг шу даврда 4 минг 666 тонна картошкага бўлган эҳтиёжининг 4 минг 166 тоннаси маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ҳисобидан, 300 тоннаси бошқа вилоятлар ва қолган 200 тоннаси импорт ҳисобидан қопланади.

Талабга нисбатан етишмаётган картошка Қирғизистон Республикасининг Боткен вилоятидан олиб келинади. Шунингдек, шакарга бўлган эҳтиёжнинг 1 минг 46 тоннаси бошқа вилоятлардан ва 143 тоннаси импорт ҳисобидан, ўсимлик ёғига бўлган эҳтиёжнинг 766 тоннаси маҳаллий ва 217 тоннаси импорт ҳисобидан қопланади.

photo_2020-10-21_18-44-24.jpg

photo_2020-10-21_18-43-58.jpg

Эҳтиёж учун талаб этиладиган жами 24 минг 407 тонна озиқ-овқат маҳсулотини аҳолига секторлар ҳамда маҳаллалар кесимида етказиб бериш жадвали ишлаб чиқилган.

– Туманда деҳқончилик билан бир қаторда чорвачилик ҳам яхши ривожланган. Деярли ҳар бир хонадонда 2-3 тадан қорамол ёки қўй бор. Аҳоли эҳтиёжи учун ҳар куни 56 та қорамол сўйилар экан. 

Биз мана шу жараённи тўлиқ ўрганиб чиқдик. Очиғини айтганда, туманда ички имкониятлар эвазига аҳолини гўшт, мева-сабзавот, дон ва гуруч билан бемалол таъминлаш имконияти бор. 

photo_2020-10-21_18-44-12.jpg

photo_2020-10-21_18-43-42.jpg

Ёғ, шакар ва картошка борасида эса етишмовчилик бўлиши мумкин. Олиб борилаётган ишлардан тадбиркор зарар кўрмаслиги лозим ва бу бўйича ҳам келишув мавжуд. Агар тадбиркор тақчил маҳсулот захирасини яратиб, сўнгра нарх тушиб кетиши туфайли зарар кўрадиган бўлса, йўқотилган пулни қоплаб беришга кафолат берамиз, – деди туман ҳокими Алибек Турсунов.

Сессияда депутатлар сектор раҳбарларига мавзуга оид саволлар билан мурожаат қилди, вазиятни яхшилаш борасида ўз таклифларини билдирди.

Сессияда кўрилган масалалар юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.