Наримон Умаров овоз берди
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси сиёсий кенгаши раиси Наримон Умаров 683-“Кўкча” сайлов участкасига ташриф буюрди.
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси сиёсий кенгаши раиси Наримон Умаров 683-“Кўкча” сайлов участкасига ташриф буюрди. Партия раҳбари ҳудуд аҳолисини сайловда фаол иштирок этишга чорлади ва ўзи ҳам сиёсий жараённинг бевосита иштирокчисига айланиб, маъқул кўрган номзодига овоз берди.
Мазкур сайлов участкасида бир қанча оммавий ахборот воситалари ҳозир бўлди. Наримон Умаров маҳаллий ва хорижий журналистларнинг сайловга оид саволларига жавоб берди.
“Адолат” СДП Матбуот хизмати.