English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Намангандаги янгиланишлар – андижонлик журналистлар нигоҳида
14:08 / 2024-06-01

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманганда шу кунларда 63-Халқаро гуллар фестивали қизғин давом этмоқда. Гўзаллик ва нафосат байрамида қатнашиш учун минг-минглаб юртдошларимиз гуллар шаҳрига ташриф буюрмоқда. Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Андижон вилояти бўлими томонидан бир гуруҳ андижонлик журналистларнинг Наманганга саёҳати ташкил этилди.

– Гуллардан шакллантирилган чиройли композициялар барчамизда катта таассурот қолдирди, - дейди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Назиржон Саидов. – Бевосита фестивалга келсак, гул сайли иштирокчилари орасида нафақат Ўзбекистоннинг турли вилоятларидан, балки, Россия Федерацияси, Қозоғистон, Қирғизистон каби давлатлардан келган меҳмонлар ҳам анчагина. Турфа гуллар кўргазмалари, бошқа маданий тадбирлар юксак савияда ташкил этилган. Айниқса, ранг-баранг чечаклардан ороланиб, кўнгилга ёқадиган ифорга бурканган ажиб манзаралардан кўз узиш қийин. Уста гулкорлар, корхона, ташкилот ва муассасаларнинг ҳаваскор боғбонлари байрамга 100 дан ортиқ композицияли кўринишлар барпо қилган.

Андижонлик ижодкорлар Наманганга саёҳати давомида Тўрақўрғон туманидаги Ахсикент очиқ осмон остидаги музей мажмуасига ташриф буюрди. Улар "Ахсикент" археологик ёдгорлигининг ўрганилган объектлари, ёдгорлик топилмалари, ўзига хос тарихи тўғрисида бир қатор маълумотларга эга бўлди.

[gallery-17658]

Саёҳат сўнггида меҳмонлар “Афсоналар водийси” тематик боғида бўлди. Боғ ҳудудида йирик ҳунармандлар маркази, 15000 киши сиғадиган масжид, савдо маркази, замонавий меҳмонхона ва виллалар жойлашган.

Журналистлар саёҳатдан улкан таассуротлар олди.  

Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА