English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Моҳичеҳра Шомуротова — Гран-при соҳибаси
10:35 / 2023-06-23

Озарбайжоннинг Боку шаҳрида "Муғом олами" деб номланган VI халқаро муғом (мақом) фестивали доирасида ўтказилган нуфузли кўрик-танловда Юнус Ражабий номидаги Ўзбек Миллий мусиқа санъати институти "Мақом хонандалиги" кафедраси катта ўқитувчиси, таниқли хонанда Моҳичеҳра Шомуротова Гран-при мукофотига сазовор бўлди. Бу ҳақда Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти телеграм канали хабар бермоқда.

Айтиш жоизки, мазкур фестиваль мақом санъатини ривожлантириш, соҳа мутахассислари ўртасида ўзаро фикр алмашишни таъминлаш мақсадида ўтказиб келинмоқда.  

"Шуҳрат" медали соҳибаси Моҳичеҳра Шомуротова бир қатор республика ва халқаро танловларда ғолиб бўлган, миллий мақом санъатимиз ривожи ва тарғиботига муносиб ҳисса қўшиб келаётган санъаткорлардан саналади.  

 

Н.Усмонова,  

ЎзА