English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Михаил Мишустин Тошкент шаҳридаги «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасида бўлди
18:35 / 2024-09-09

Россия Федерацияси ҳукумати раиси Михаил Мишустин Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида Тошкент шаҳридаги «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди.

Бу боғ халқимизнинг Иккинчи жаҳон уруши жанггоҳларида кўрсатган қаҳрамонлиги, фронт ортидаги фидокорона меҳнатини абадийлаштириш учун давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 2020 йил 9 майда очилган.

Мажмуа бир нечта ҳудудга бўлинган. Ҳудудлар эса алоҳида-алоҳида мавзуларга бағишланган. Бу ерда уруш даҳшатлари, аскарлар қаҳрамонлиги, фронт ортидаги ишчилар матонати, қайғу, шодлик ва шукроналик акс эттирилган.

Юқори мартабали меҳмон ҳалок бўлган аскарларнинг хотирасини ёдга олди. Уруш дастидан беш нафар ўғлидан айрилган Зулфия ая Зокирова хотирасига ўрнатилган «Матонат мадҳияси» ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг урушдаги иштироки тарихига бағишланган Шон-шараф музейини кўздан кечириб, Фахрий меҳмонлар китобига ўз тилакларини ёзиб қолдирди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу боғ қисқа даврда меҳмонлар билан гавжум масканлардан бирига айланди.

ЎзА