English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мисрда автобус юк машинаси билан тўқнашди, 12 киши ҳалок бўлди
16:52 / 2022-11-20

Қизил денгиз қирғоғида, Миср ҳудудида автобус ва юк автомобили бир-бирига урилиши натижасида 12 инсон ҳаётдан кўз юмди, 30 одам жабрланди. Бу ҳақда “Аl-Masry al-Youm” газетаси маълум қилган.

Хабарда ёзилишича, воқеа якшанба куни эрталаб Рос-Ғариб ва Заъфарон шаҳарлари оралиғидаги трассанинг 40-километрида юз берган.

"Йўл-транспорт ҳодисаси 12 кишининг ҳаётига зомин бўлди, 30 инсонни жароҳатлади", - деган тиббиёт ходимлари газета мухбирига.