English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Микрокредитбанк»: Истиқболли лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш борасида ишлар давом этмоқда
16:39 / 2023-10-04

Бир-бирининг орасидан тартиб билан ўтиб кетган қатор-қатор рангли ип-калавалар дастгоҳда оҳиста тебранади. Момонинг қўлида ёғоч анжом. Калаваларнинг орасидан бошқа ипни ўтказганча зичлаб, дук-дук уради. Иш шу зайлда ойлаб давом этади. Гилам, шолча тўқиш жараёни шундай кечади. Бу осон юмуш эмас.

Бугун бу соҳада ҳам технологиялар илдамлаб бормоқда. Гилам ва гиламчилик маҳсулотлари тайёрлашда тезлик ҳамда сифат уйғунлашиб кетди.

Жиззах вилоятидаги «EURASIA Gilamlari» масъулияти чекланган жамиятининг замонавий корхонасига оммавий ахборот воситалари учун пресс-тур ташкил этилди.

«Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки бугунги кунда ўзининг хорижий кредит линиялари орқали жалб қилинган маблағлари билан иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш ҳамда ишлаб чиқаришни диверсификациялашга доир инвестиция лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлашга қаратилган жараёнларда фаол иштирок этиб келмоқда.

Мазкур саъй-ҳаракатлар кўламини кенгайтириш мақсадида мазкур банк томонидан молиялаштирилган лойиҳалар орасида гилам ва гилам маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ушбу корхона ҳам бор.

Гилам тўқиш ва ишлаб чиқариш йўналиши мамлакатимизда қадимдан ривожланган. Авваллари ҳар бир гиламнинг тайёрланиш учун ўртача уч ойдан бир йилгача вақт кетган. Бугун бу жараён анча замонавий тус олди. Гилам ишлаб чиқарувчи махсус машиналар орқали гилам тўқиш учун кўп вақт сарфланмаяпти. Шу сабабдан ҳам юртимизда бу соҳа жадал суратда ривожланмоқда.

“EURASIA Gilamlari” масъулияти чекланган жамиятининг замонавий корхонаси вилоятдаги ҳар жиҳатдан йирик лойиҳалардан бири саналади. Лойиҳанинг умумий қиймати 2 миллион евродан ортиқни ташкил қилади. Ушбу сумманинг 500 минг доллари “Микрокредитбанк” томонидан ажратилган кредит суммасига тўғри келади.

Бу лойиҳа амалга оширилиши натижасида вилоятда гилам ва гиламчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ортди. Бельгия давлатидан қўшимча ишлаб чиқариш ускуналари келтирилди. Маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида пахта, жун, ипак, полиамид, нейлон, олефин ва бошқа хом ашёлардан фойдаланилмоқда.

[gallery-13857]

– Корхонамизда йиллик ишлаб чиқариш қуввати 122 минг квадрат метрдан ортиқ, – дейди тадбиркор Умиджон Маннопов. – Бу ерда ҳозирги пайтда 115 та янги иш ўрини яратилган. Келгусида иш ҳажми ва янги иш ўринларини ҳам кўпайтириш ниятидамиз. Ишлаб чиқарилган маҳсулотларимизнинг бир қисми ички бозорга чиқарилмоқда. Экспорт ҳажмини ҳам янада ошириш режаларимиз бор. 

Маълумот учун қайд этиб ўтамиз. «Микрокредитбанк» АТБ томонидан жорий йил бошидан бери тадбиркорлик субъектларининг инвестицион лойиҳаларини молиялаштириш учун 108 та лойиҳага 682 миллиард сўм эквивалентида маблағлар ажратилди. Шунингдек, йил якунига қадар банк томонидан истиқболли лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш борасида ишлар олиб борилмоқда.

Исмоилхўжа Юнусов

Реклама ҳуқуқи асосида