
Фарғона шаҳридаги "Meridian diagnostic hospital" тиббий диагностика марказида 1,8 миллион долларлик лойиҳани амалга ошириш натижасида радиология бўлими ташкил этилди.
Радиология бўлимига Германиянинг Siemens компаниясида ишлаб чиқарилган юқори технологик рентген ва ангиограф аппаратлари, шунингдек, Philips компаниясининг мультиспирал компьютер томографияси (МСКТ) олиб келиб ўрнатилди. Бу ерда фаолият олиб бориши учун хорижий мамлакатларда таҳсил олган юқори малакали маҳаллий мутахассислар жалб қилинди.
[gallery-9426]
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров мазкур клиникада бўлиб, янги бўлим фаолияти билан танишди.
"Meridian diagnostic hospital" Фарғонада иш бошлаган Central Asian Medical University (Марказий Осиё тиббиёт университети)нинг асосий таянч тиббиёт муассасаси ҳисобланади. Клиникада Фарғона водийсида ягона лазер хирургияси бўлими ҳам фойдаланишга топширилиши кутилмоқда. Ушбу бўлим учун Кореядан қиймати 5 миллиард сўмлик тиғсиз операцияларда фойдаланиладиган лазер жиҳозлари келтирилмоқда.
М.Сулаймонов, М.Қодиров (сурат), ЎзА.