English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Меҳр дафтари”дагиларга меҳр кўрсатилди
19:15 / 2022-12-28

Янги йил байрами арафасида Пахтачи тумани ҳокимлиги тумандаги ‘‘Меҳр дафтари’’га киритилган 45 нафар йигит-қизга ўзлари истаган совғаларни тақдим этди.

Туман ҳокимлиги болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси томонидан “Меҳр дафтари” тизимига киритилган болалар билан суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг орзу-истаклари эшитилди, байрамга қандай совға олишни исташи сўралди. Шундан сўнг болаларнинг истаклари асосида зарур воситалар харид қилинди.  

Жумладан, 33 та ноутбук, 12 та велосипед, 6 дона booknomy китоблари, уй-рўзғор буюмлари, спорт анжомлари ва бошқа воситалар келтирилди. Байрам совғаларини туман ҳокими ва сектор раҳбарлари, Миллий гвардия туман бўлими масъуллари болажонларга тантанали топширди.  

– Шуни унутмангки, сизлар Президентимизнинг, давлатимизнинг доимий эътиборидасизлар. Улғайиб, жамиятда ўз ўрнингизни топишингиз, касб-ҳунар эгаллашингиз учун ёрдам беришга, сизларни қўллаб-қувватлашга биз доим тайёрмиз, – деди Пахтачи тумани ҳокими М.Ҳамдамов.  

 

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА