English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
МДҲ доирасидаги ҳамкорлик кенгаймоқда
10:20 / 2023-10-05

МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган навбатдаги йиғилишида Ҳамдўстликка аъзо давлатлар ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлашга қаратилган қатор муҳим қарорлар қабул қилинади. Бу ҳақда “Кабар” ахборот агентлиги Қирғиз Республикаси Президенти маъмурияти ташқи сиёсат бўлими бошлиғи Муратбек Aзимбакиевга таяниб хабар берди.

13 октябрь куни Бишкекда Қирғизистон Президенти Садир Жапаров раислигида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтади.