English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Майк Тайсон Тошкентга келади
18:06 / 2023-10-04

Жорий йилнинг 12-17 ноябрь кунлари WBC ташкилотининг йиллик конвенция йиғилиши мамлакатимиз пойтахти Тошкентда бўлиб ўтади.

Айни кунларда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси ва ҳамкор ташкилотлар томонидан Марказий Осиё минтақасида илк бор ташкил этилаётган ушбу тарихий анжуманга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда.  

Профессионал бокс дунёсининг энг машҳур юлдузлари иштирок этадиган ушбу анжуманда ўз даврида чемпионлик мартабасига эришган ўнлаб чемпионлар қатори афсонавий Майк Тайсон ҳам куни кеча Тошкентга келишини расман тасдиқлади.  

Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси раиси Умид Якубовнинг билдиришича, ушбу анжуманда Эвандер Холифилд, Амир Иқбол Хан, Костя Цзю каби таниқли боксчилар ҳам Тошкентга келишини маълум қилган.  

WBC ташкилотининг 61-конвенцияси доирасида 17 ноябрь куни пойтахтимиздаги "Ҳумо Арена" спорт саройида бир қатор номдор чарм қўлқоп усталари иштирокида бокс жанглари ҳам ташкил этилади.  

 

Т.Рўзиев,

ЎзА