Макрон: Украинадаги воқеалар туфайли дунё озиқ-овқат инқирозига дуч келмоқда

Франция президенти Эммануэль Макрон Украинадаги воқеалар боис сайёрамиз тез орада озиқ-овқат таъминоти билан боғлиқ жиддий вазиятга тушиши мумкинлиги хусусида фикр билдирди.
— Украинадаги ҳолат туфайли яқин 12-18 ой ичида чуқур озиқ-овқат инқирозига дуч келамиз, — деди Макрон. — Айниқса, Россияга копроқ боғланган ҳудудлар – Яқин Шарқ ва Африка. Европа бунга тайёр туриши керак.
Шунингдек, келгуси 5 йилга ҳам давлат раҳбари этиб сайланса, Макрон Франциянинг озиқ-овқат мустақиллигига эришишини таъминлаш ниятида эканини маълум қилди.