Маҳаллаларда байрам шукуҳи

ФОТОРЕПОРТАЖ
Юртимиз ҳар бир гўшасида бўлгани каби Тошкент шаҳар Чилонзор тумани 1-Чарх Комолон маҳалласида ҳам мустақиллигимизнинг 31 йиллиги кенг нишонланмоқда. “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида ўтаётган тадбирлар юртдошларимизга чексиз қувонч улашмоқда.
[gallery-8568]
Тантана муносабати билан аҳолига байрам дастурхони ёзилди. Ногирон, боқувчисини йўқотган ва кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олинди.
Маҳалла нуронийлари Яратгандан юртимиздаги тинчлик-осойишталик барқарор бўлишини сўраб, эзгу тилаклар билдирмоқда.
Носиржон ҲАЙДАРОВ (сурат),ЎзА