English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳаллада “Street Workout” спорт майдончаси қурилди
19:10 / 2023-08-21

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Навоий вилояти бўлими томонидан Хатирчи туманидаги “Кўксарой” маҳалласида “Street Workout” спорт майдончаси қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Фонднинг вилоят бўлими халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан эълон қилинган давлат гранти доирасида “Вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга шарт-шароитлар яратишга кўмаклашиш” лойиҳаси билан иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритган эди.  

– Лойиҳага асосан 32,4 миллион сўм маблағ ажратилди, – дейди Фонднинг Хатирчи туман бўлинмаси раиси Хуршид Исматов. – Натижада туманимизнинг “Кўксарой” маҳалласи ҳудудида “Street Workout” спорт майдончаси қурилди. Бу албатта, маҳалла ёшларининг спорт билан шуғулланишлари, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун хизмат қилади.  

Тадбирда мамлакатимизда ёшларимизнинг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун барча имкониятлар яратиб берилаётганлиги, турли спорт мусобақаларининг ўтказилиши эса уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришда муҳим аҳамият касб этаётганлиги, ёшларимиз эса яратилган шароитлардан оқилона фойдаланган ҳолда кўплаб ютуқларни қўлга киритаётганлиги таъкидланди.  

Тадбир доирасида “Спортни сев, спорт билан яша” шиори остида маҳалла ёшлари иштирокида мусобақа ўтказилди.  

Мусобақада ғолиб деб топилган ёшлар “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ва туман бўлинмаси томонидан рағбатлантирилди.  

А.Бўриев, ЎзА