
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Давлатобод тумани ҳокимига янги тайинланган биринчи ўринбосар Элдор Маматқулов ўз ишини маҳаллабай ишлаш тизимида амалга оширилаётган ишлар билан танишишдан бошлади.
Хусусан, Елхон маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчиси Адҳамжон Мажидовнинг 11 ой давомида амалга оширган ишлари бўйича ҳисоботи тингланиб, амалга оширган ишлари, эришган ютуқлари ва йўл қўйилган камчиликлар ўрганилиб, келгусида ташкиллаш мумкин бўлган масалалар режалаштириб олинди. Жами 12 нафар фуқарога ажратилган 203 миллион сўм кредит маблағларини мақсадли ишлатилиши ва ўз вақтида қайтарилиши, 13 нафар фуқарога асбоб-ускуна учун ажратилган 191 миллион сўм маблағни мақсадли йўналтириб, кооперация шаклида ишни йўлга қўйиш тушунтирилди.
[gallery-9711]
Шунингдек, маҳалладаги “Темир дафтар”да турадиган фуқароларга тарқатилган паррандалар ҳолати ўрганилди. Қуён парвариши билан шуғулланадиган тадбиркор билан ҳамкорликда ижтимоий шериклик асосида ҳудудда қуёнчиликни ривожлантириш режалаштирилди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА