Маҳалла аҳолиси тиббий кўрикдан ўтказилди

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ҳудудий филиаллари кўчма тиббий-ижтимоий патронаж бригадалари томонидан республикамизнинг барча ҳудудларида аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказилмоқда. Фертил ёшидаги аёллар ва болалар, ўсмирлар, ўсмир қизлар, эркаклар саломатлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Тиббий-ижтимоий маркази шифокорлари томонидан Тошкент шаҳар Яккасарой тумани “Қушбеги” маҳалласи аҳолиси ҳам чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Аҳолига бепул дори-дармон воситалари ва витаминлар берилди.
[gallery-13539]
Шунингдек, тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилиб, фонд томонидан чоп этилган соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчи буклет ва рисолалар тарқатилди.
Ўтган ҳафта давомида эса туман маҳаллаларида 168 нафар аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилган эди.
Моҳигул Қосимова,
Носир Ҳайдаров (сурат), ЎзА