
Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетида курсантлар ўртасида “Энг яхши саф қўшиғи” кўрик-танлови бўлиб ўтди.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсати негизида ҳам жисмоний, ҳам маънавий жиҳатдан соғлом, ватанимиз тақдири ва истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган баркамол авлодни тарбиялаш мақсади мужассам.

Кўрик-танловда ижро этилган саф қўшиқлари жарангдор куйланиши, ифодали айтилиши, синхронлиги ва саф низоми талабларига риоя этилиши бўйича ҳакамлар ҳайъати томонидан 10 балли тизимда баҳоланди.

Кўрик-танлов якунига кўра, биринчи ўринни 2-курсантлар батальони шахсий таркиби, иккинчи ўринни 1-курсантлар батальони шахсий таркиби, учинчи ўринни эса 4-курсантлар батальони ҳамда қўриқлаш ва ўқув жараёнини таъминлаш батальони шахсий таркиби эгаллади.
Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.


Гулноза Бобоева, ЎзА