Коррупцияга қарши курашишда илмий ёндашилади (+видео)

Коррупцияга қарши курашиш агентлигида “Коррупциянинг олдини олишга қаратилган инновацион ва замон талабларига жавоб берадиган ечимларни ривожлантириш масалалари” мавзусида академик доира вакилларининг мулоқоти бўлиб ўтди.
Мулоқот доирасида Агентлик ҳузурида академик доира вакилларидан иборат Экспертлар гуруҳи ташкил этилиб, гуруҳнинг таъсис йиғилиши ўтказилди.
Экспертлар гуруҳи фаолиятидан кўзланган асосий мақсад коррупцияга қарши курашишнинг илмий асосларини такомиллаштириш, соҳага оид илмий тадқиқотларни ташкил этиш, шунингдек, Агентлик ва илмий доира вакиллари, ихтисослашган таълим муассасалари ўртасида ўзаро мулоқотни ривожлантиришдан иборат.
Батафсил видеолавҳада:
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/jmrGcRe9yhs" title="Коррупцияга қарши курашишда илмий ёндашилади" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>
Сардорбек Поёнов, Боймирза Халилов (видео), ЎзА