English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коронавирус сабаб Zaandam саёҳат кемасини ҳеч бир мамлакат қабул қилмаяпти
19:25 / 2020-03-31

Holland America Line саёҳат компанияга қарашли Zaandam саёҳат кемаси ҳеч бир мамлакатнинг портига киритилмаяпти.


Holland America Line саёҳат компанияга қарашли Zaandam саёҳат кемаси ҳеч бир мамлакатнинг портига киритилмаяпти. Кема йўловчилари ва экипаж аъзолари соҳилга чиқа олмаяпти.

Компания раҳбари Органдо Эшфорднинг маълум қилишича, кема бортида коронавирусга чалинган йўловчилар бор, улардан тўрт нафари вафот этган. У ушбу вазиятни жуда мураккаб ва олдин ҳеч кузатилмаган, деб атади. 7 март куни Аргентинадан чиққан лайнер бортида 1800 йўловчи бор. Куни кеча Панама ҳукумати кемани Панама каналига киришига рухсат берди, аммо кеманинг Панама портларида тўхташи тақиқланган.

Хабарда таъкидланишича, касаллик аломатлари бўлмаган айрим йўловчилар ушбу компанияга қарашли яна бир, Rotterdam кемасига олиб ўтилган. У тиббий персоналлар, тест тизимлари ва Zaandam лайнери учун озиқ овқат билан Сан-Диегодан келди.

Associated Press ахборот агентлигининг ёзишича, ҳозирда иккала кема ҳам Панама каналидан ўтмоқда. Панама ҳукумати кемалар ўтиб кетгунга қадар барча биологик хавфсизлик чораларини кўриб қўйди.