English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Конституция тарғиботи
10:31 / 2023-03-26

Конституция лойиҳасида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлари сезиларли даражада кучайтирилмоқда, шунингдек конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлар доираси кенгаймоқда. Чунончи, озодликдан маҳрум этилган шахслар ўзига нисбатан инсоний муомалада бўлиниши ҳамда инсон шахсига хос бўлган шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилиниши ҳуқуқига эгалиги тарихда илк бор конституциявий мустаҳкамланмоқда. Қолаверса, шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги белгиланяпти.

Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги жазони ижро этиш департаменти учинчи минтақавий ҳудуд 40-сон манзил колониясида ташкил этилган тадбирда “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида” ги Конституциявий қонун лойиҳаси мазмун-моҳияти хусусида сўз борди.  

“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” доирасида ташкил этилган мазкур тадбирда Гулистон тумани адлия бўлими бошлиғи Ш.Исканов Лойиҳада назарда тутилган янгиликлар, хусусан шахсий ҳуқуқ ва эркинликларни таъминлашга қаратилган ўзгартиришлар, референдум қонунчилиги, референдумда овоз бериш тартиблари ҳақида батафсил маълумот берди.

Тадбир сўнггида иштирокчиларнинг конституциявий ислоҳотларга оид саволларига тегишли жавоблар берилди.

Ш. Суяров, ЎзА