English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Конституция – эркин ва фаровон ҳаётимиз кафолати (+видео) 
18:04 / 2023-12-07

Тарихда шундай кунлар, воқеалар бўладики, улар авлодлар хотирасида муҳрланиб қолади. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинган кун биз учун ана шундай унутилмас сана ҳисобланади. Шу боис, ҳар йили мамлакатимизда 8 декабрь — Бош қомусимиз қабул қилинган кун умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланади.

Таъкидлаш жоизки, халқимизнинг истиқлол ва озодлик учун олиб борган машаққатли кураши, миллий манфаатларимиз ва интилишларимизга асосланган халқаро ҳуқуқ нормалари билан қиёсланган муҳим ҳужжатни қабул қилиш билан Ўзбекистон бутун дунёга инсон ҳуқуқларининг муқаддаслиги ва давлат суверенитети ғояларига содиқлигини расман эълон қилди. Ўша дақиқадан эътиборан халқимизнинг ўз тақдирини ўзи белгилаши, ўз миллий бойликларига ўзи эгалик қилиши асосий Қонунда муҳрлаб қўйилди. 

Хулоса қилиб айтганда, улкан меҳнат, машаққатлар эвазига яратилган Бош қомусимиз нафақат демократик тараққиётимизнинг кафолати, балки ижтимоий ҳаётимизда содир бўлаётган улкан ўзгаришларнинг ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилаётир. Негаки, унинг бош ғояси инсонпарварлик, фуқароларнинг эркин ва фаровон ҳаёт кечириши учун шарт-шароит яратишдан иборатдир.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/mbLauxO3pG8" title="Konstitutsiya – erkin va farovon hayotimiz kafolati" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

М.Турдалиева, Н.Абдувоитов ЎзА