English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кисида: Япония ва Хитой - дунё учун жавобгар давлатлар
15:29 / 2022-09-29

Япония ва Хитой минтақавий ва глобал миқёсда тинчлик, фаровонликни таъминлаш учун улкан масъулиятга эга, бироқ бу икки давлат ўзаро муносабатда турли муаммоларга дуч келмоқда.

Бу ҳақда Япония Бош вазири Фумио Кисида икки давлат ўртасидаги дипломатик алоқанинг 50 йиллиги муносабати билан ўтказилган симпозиумда гапирди.

“Бугунги кунда Япония-Хитой муносабати турлича имкониятга эга, бироқ айни пайт бир қатор қийинчилик ва муаммолар юзага келган. Бундан эллик йил аввал икки давлат ўртасида дипломатик муносабат ўрнатилганини эслаб, янги келажакни шакллантириш учун ҳамкорликда ишлашимиз зарур”, деди Япония ҳукумати раҳбари.

Кисиданинг сўзларига кўра, “Япония ва Хитой ҳам минтақада, ҳам бутун дунёда тинчлик ва фаровонлик йўлида конструктив, барқарор Хитой-Япония муносабатини шакллантириш бўйича шериклик қилиши лозим”, дея қўшимча қилди у.

 

ЎзА