English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кегейлида “Aqtuba textil group” корхонаси иш бошлади
21:04 / 2022-12-28

Янги йил байрами арафасида Кегейли тумани “Оқтуба” овул фуқаролар йиғини ҳудудида “Aqtuba textil group” корхонаси фаолиятини бошлади.

Тадбирда  Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси А.Оринбаев, Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов сўзга чиқиб, йиғилганларни янги корхонанинг очилиши билан қутлади.

Лойиҳанинг умумий қиймати 30 миллиард сўм бўлиб, 500 нафар хотин-қизни иш билан таъминлаш режалаштирилган. Ҳозирда эса 393 нафари иш билан таъминланган. Лойиҳа йиллик 2,4 миллион дона трикотаж маҳсулотини ишлаб чиқариш қувватига эга.

Корхона томонидан Россия Федерацияси билан бир йиллик шартнома имзоланган бўлиб,  бугунги кунда эркаклар, аёллар ва болалар кийимлари сифатли тикилмоқда. Янги корхонанинг очилиши Кегейли тумани аҳолиси, айниқса хотин-қизлари учун ҳақиқий байрам туҳфаси бўлди.

Тадбир санъат усталарнинг концерт дастури билан давом этди.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА мухбири