“Катта Дубулға” турнирининг илк кунидан фоторепортаж

ФОТОРЕПОРТАЖ
Пойтахтимиздаги “Юнусобод” спорт мажмуасида дзюдо бўйича “Париж-2024” Олимпиадасининг муҳим рейтинг очколарини тақдим этадиган “Катта Дубулға” турнири бошланди.
Халқаро дзюдо федерацияси тақвимидан ўрин олган нуфузли турнирда 50 га яқин давлатдан маҳоратли дзюдочи иштирок этмоқда. Анъанага мувофиқ биринчи кун доирасида енгил вазн тоифасидаги беллашувлар ўтказилмоқда.
[gallery-10795]
Ҳамюртларимиз -60 кг. ва -66 кг. (эркаклар), -48 кг., -52 кг. ва -57 кг. (аёллар) вазн тоифаларида медаллар учун баҳс олиб бормоқда.
Беллашувлар 5 мартга қадар давом этади.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА