English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Касб-ҳунар эгаллаган аскарларга сертификатлар топширилди
12:23 / 2023-02-01

ФОТОРЕПОРТАЖ

Бухоро шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази ҳамда вилоятдаги ҳарбий қисмларнинг бири билан тузилган шартномага мувофиқ, мономарказда аскарлар ва ҳарбийлар 8 йўналиш бўйича касб-ҳунарга ўқитилди.  

Мономарказда касб-ҳунар эгаллаган тингловчиларга сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди.

[gallery-10427]

Маросимда сўз олганлар замонавий билим олиш ҳамда меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунар эгаллаш истагида бўлган ёшларнинг таълим олиши учун кенг имкониятлар яратиш, уларнинг интеллектуал ҳамда касбий маҳоратини ривожлантиришга бўлган интилишларини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган ушбу лойиҳа аҳамияти хусусида сўз юритди.  

Ўқув курсини тамомлаган аскарларга эгаллаган касби бўйича сертификат топширилди. Шунингдек, йигитларга касб-ҳунар сирларини ўргатишда намуна кўрсатган мономарказ ўқитувчилари рағбатлантирилди.

Тадбирда аскарларнинг ҳарбий-жанговар  чиқишлари намойиш этилди, ҳарбий оркестрнинг тантанали мусиқалари янгради.  

 

Тоҳир ИСТАТОВ(сурат),ЎзА