English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Калифорнияда 6,4 магнитудали зилзила бўлди
14:14 / 2022-12-21

Шу кечада Калифорния шимолидаги Гумбольдт округида 6,4 магнитудали зилзила содир бўлди, деб хабар беради “Америка овози”.

Маҳаллий ҳокимият вакилларининг хабарига кўра, табиий офат натижасида икки нафар киши қурбон бўлган, 11 нафар киши  турли даражада жароҳат олган. Фавқулодда  ёрдам хизматлари  бутун округдаги инфратузилма объектларига катта зарар  етганлиги ҳақида  хабар беришмоқда.  

70 минг нафардан ортиқ киши  истиқомат қиладиган тур-жойлар электр таъминотидан узилган. Округдаги  асосий кўприкдан ҳаракатланиш тўсиб қўйилган – мутахассислар унинг шикастланиш даражасини ўрганишмоқда. Бир йил олдин  шу ҳудудда 6,2 магнитудали зилзила бўлган эди.  

Г. Абдуллаева, ЎзА