English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззахда янги моделдаги электромобиллар ишлаб чиқарилади
20:10 / 2024-07-16

Жорий йилнинг 27 июнь куни мамлакатимиз Президенти Жиззах вилоятига ташрифи чоғида “BYD Uzbekistan Factory” қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган илк электромобилга имзо қўйган ва шу кундан бошлаб заводда BYDнинг “Chazor” ва “Song Plus Champion” моделлари ишлаб чиқариши бошланган эди.

“Ўзавтосаноат” АЖ матбуот хизматининг хабар беришича, “BYD Uzbekistan Factory” қўшма корхонаси хитойлик ҳамкорлар билан янги моделларни ишлаб чиқариш бўйича келишувга эришилди.

Шунингдек, ишлаб чиқариш учун кўзда тутилган янги моделлар орасида “BYD Seagull” вa “E2” электромобиллари ҳам борлиги таъкидланди. Ушбу автомобилларнинг биринчи намуналари ҳозирда синовдан ўтмоқда.

А.Қаюмов, ЎзА.