English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззах вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
09:02 / 2023-08-04

Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев туманнинг қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб маҳалла фаоллари билан учрашувлар ўтказмоқда.

Жумладан, “Сармич” МФЙ фаоллари билан ўтган учрашувда туман ҳокими маҳалла ҳудудида узумчиликни ривожлантириш бўйича Олтиариқ тажрибаси асосида узум етиштиришни янада ривожлантириш, токзорларни ташкил этиш учун мақбул жойларни танлаш ҳамда ҳудуд иқлимига мос бўлган кўчатларни танлаш каби масалалар юзасидан суҳбатлашилиб, бу хусусда фаолларнинг ҳам фикрлари тингланди.
Шунингдек, узумчиликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида қонунчиликда кўрсатилган имтиёз ва имкониятлар ҳам тушунтириб ўтилди.

***

Дўстлик тумани прокурори Самандар Раззоқов, туман ИИБ бошлиғи Ш.Қосимов, туман солиқ инспекцияси бошлиғи М.Турсунмуродовлар иштирокида сектор ҳудудида жойлашган “Олтин водий” маҳалласида тумандаги жиноятчилик аҳволи, уларни келиб чиқиш сабаблари ҳамда жиноятчиликни олдини олиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. 
Бундан ташқари, ҳудуддаги маҳалла бешлигининг жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган ҳамкорлик ишлари ўрганилиб, тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

***

Фориш тумани ҳокими Икром Матиев “Ўзбекистон” МФЙда ташкил этилган кичик саноат зонасида амалга оширилаётган ишларнинг бориши билан танишди.
Танишиш давомида иштирок этган туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли ташкилот раҳбарлари ва ҳоким ёрдамчиларига амалга ошириладиган ишларни жадаллаштириш юзасидан топшириқ ва кўрсатмалар берди.

***

“Қўйтош” ШФЙ ҳудудидаги Қўйтош даволаш бўлимида Ғаллаорол туман тиббиёт бирлашмаси мутахассислари томонидан ультротовуш диагностикаси ва лаборатория текширувлари натижасида сурункали касаллиги бор беморларни, ҳомиладор ва туғиш ёшдаги аёлларни ҳамда ўқитувчи ва мураббийлар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, тегишли тартибда тавсия ва йўлланмалар берилди.
Юқумли касалликлар, жумладан гепатит “А”, “В”, “С” нинг юқиш йўллари, профилактикаси, диагностикаси ва даволаш тактикалари ҳамда соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш тўғрисида тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди.

***

Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссиясининг вояга етмаган ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасидаги ишлари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан Мирзачўл тумани штаби йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда штаб аъзоларининг асосий вазифалари ва йўналишлари ҳақида фикр билдирилиб, туманда амалга оширилаётган барча амалий ишлар ҳисоботини кунлик вилоят штабига ўз вақтида ва сифатли тақдим этиб бориш айтиб ўтилди.

***

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик ҳамда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирликларининг жорий йил 30 март кунги қўшма қарори билан “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш механизмлари белгиланди.
Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида Зафаробод тумани “Бўстон” ва “Чўлигулистон” МФЙлар маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори ва ёшлар етакчисига туман ИИБ бошлиғи ўринбосари, ЖХХ бошлиғи, подполковник М.Нурматов ва ишчи гуруҳ томонидан ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил ёки ҳуқуқбузарликдан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган шахсларга ҳуқуқий, ижтимоий, психологик, тиббий, педагогик ва бошқа турдаги ёрдам кўрсатиш тартиблари тушунтирилди.

А.ҚАЮМОВ,
Ж.ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА