Уюшмаган ҳамда ИИБ профилактик ҳисобида турувчи Қашқадарё вилоятининг барча ҳудудларидан келган 100 нафар иштирокчи ёшлар “Жасорат мактаби” лойиҳаси доирасида жорий йилнинг 10-19 март кунлари Муборак туманида жойлашган ҳарбий қисмда бўлди.
Лойиҳа давомида иштирокчилар миллий кураш, волейбол, мини-футбол, ҳарбий эстафета, арқон тортиш ҳамда “Заковат” мусобақаларида ўзаро куч синашди.
“Жасорат мактаби” лойиҳаси давомида вилоят ҳокими ҳамда сектор раҳбарлари иштирокида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. Тадбирда иштирок этган вилоят ҳокими Муротжон Азимов ёшларнинг муаммо ва таклифларини тинглади. Ўз тавсияларини берди.
[gallery-11140]
Ёшлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб олиб, ватан равнақи йўлида тузган режалари, таклифларини айтди. Шундан сўнг лойиҳанинг ёпилиш маросими бўлиб ўтди.
Йиғин давомида 100 нафар ёшлар иштирок этди, ўтказилган мусобақаларда ғолибликни қўлга киритган ёшлар ташкилотчилар томонидан тақдирланди. Ёпилиш маросими концерт дастури билан якунланди.
Ўлмас Баротов,
Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА